Бойден: Америка Россия ва Хитой билан кескинликларни кучайтиришни хоҳламайди
(last modified Thu, 29 Apr 2021 05:17:29 GMT )
апрел 29, 2021 10:17 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Жо Бойден
    Америка президенти Жо Бойден

Америка президенти Конгрессда сўзлаган нутқида, Вашингтон Россия ва Хитой билан кескинликларни кучайтиришни хоҳламайдиганини иддао қилиб, аммо бу иккита мамлакатнинг сайъ-ҳаракатлари улар учун ёмон оқибатларни олиб келади,дея таҳдид солди.

Америка президенти Жо Бойден ушбу мамлакат Конгрессида сўзлаган биринчи нутқида Американинг президентлик мансабида 100 кун ҳузур топганидан ҳисобот бериб, Вашингтон ва Москва муштарак ҳавзаларда, шу жумладан иқлим ўзгариши ва атом қурол-яроқ бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин, деб изоҳ берди. 

Америка президенти шунингдек, Россия бўйича мен президент Впадимир Путинга биз кескинликларни кучайиш пайида эмаслигимизни баён этиш билан бирга уларнинг сайъ-ҳаракатлари ёмон оқибатларни олиб келишини таъкидладим,-деб қўшимча қилди. 

Жо Бойден ўз изҳоротида, "Мен Хитой президенти Си Цзиньпинга НАТО ташкилоти билан бўлгани каби, албатта можарони бошлаш учун эмас, балки унинг олдини олиш учун Ҳинд ва Тинч океани минтақасида кучли ҳарбий мавжудлигимизни сақлаб қолишимизни айтим",-дея таъкидлади. 

Бойден ўз маъмуриятининг биринчи 100 кунлик иши билан мақтанди, республикачиларнинг сенатори Лендси Грохам Бойденнинг уша 100 кун ичидаги ҳаракатлари "нотинчликни келтириб чиқариш эди" деб айтди.