Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун Озарбайжон Республикасининг шарти
(last modified Sat, 01 May 2021 06:53:12 GMT )
май 01, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун Озарбайжон Республикасининг шарти

Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш шартини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов литвалик ҳамкасби Габриелиус Ландсбергис билан жума куни қўшма матбуот анжуманида мамлакатнинг Арманистон билан муносабатларини нормаллаштириш ҳудудий яхлитлик ва суверенитет тамойилига бўйсунишини айтди.

Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Боку Арманистон билан ҳудудий яхлитлик ва суверенитет тамойили доирасида муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Байрамов, шунингдек, Озарбайжон Республикасининг уруш қочқинларини Тоғли Қорабоғдаги ўз назорати остидаги ҳудудларга қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларини таъкидлади.

Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Арманистонни Тоғли Қорабоғдаги миналаштирилган ҳудудлар харитасини топширишдан бош тортганликда айблаб,  деди: "Ўтган йилнинг 10 ноябридан (Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги уруш тугаган) 22 киши  ушбу ҳудудлардаги миналар портлаши натижасида ӯлдирилган ва юзга яқин одам жароҳат олган.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги Тоғли Қорабоғ минтақасида юзлаб одамларнинг ўлимига ва ярадор бўлишига олиб келган ҳарбий можаро 2020 йил 27 сентябр  куни бошланиб, Россия воситачилигида 2020 йил 10 ноябрда тугади.

Ёрлиқ