Вашингтон Украина чегарасида Россиянинг 80 минг ҳарбийлари бор деб иддао қилмоқда
Америка расмийлари Украина чегарасида Россиянинг 80 минг ҳарбий қушунлари ҳузур топган деб иддао қилмоқда.
Америка Мудофаа вазирлигининг расмийлари бугун пайшанба куни Украина чегарасини тарк этиб, уйга қатган рус қўшинлари ўзларининг зирҳли ва ҳарбий техникаларини Қрим ярим оролида қолдирдилар, чунки Москва хоҳлаган вақтда ўз кучларини ярим оролга қайтариб келтириши мумкин,-деб айтдилар.
Бу хабарга кўра, Вашингтон Украина чегарасида Россия кучлари ҳузур топишининг давом этиши шундан далолат берадиким, бу мамлакат Европа ҳарбий машқларида иштирок этадиган НАТО ва Америка ҳарбийларининг сони устидан осонликча ғалаба қилиши мумкин, деб иддао қилмоқда.
Америка бошчилигида НАТО ташкилотининг икки ойлик ҳарбий машғулотлари сешанба кунидан бошланади ва бу ҳарбий машқда 27 минг ҳарбийлар Америка ва Европа мамлакатларидан иштирок этади.
Ўтган ҳафтада украиналиклар Россияни муштарак чегара ҳудудларида ўз ҳарбий кучларини жойлаштиришда айбладилар ва Россия ҳимояти остида бўлган сепаратистлар мунтазам равишда Украина шарқида оташкесимни поймол этишмоқда,-деб иддао қилдилар. бироқ, Россия Мудофаа вазирлиги икки ҳафта олдин ушбу мамлакат кучларининг Қрим ярим оролидаги доимий базалардан қайтарилиши бошланган,-деб эълон қилди.