май 08, 2021 13:18 Asia/Tashkent
  •  Россия мусулмонлари  Фаластин халқи билан бирдамликларини эълон қилишди

Халқаро Қудс кунида Россия мусулмонлари Фаластиннинг мазлум халқи билан бирдамликларини эълон қилишди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, жума куни Европанинг энг йирик масжиди ҳисобланган Москва жомеъ масжиди ва бутун Россия бўйлаб юзлаб масжидлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун сафларга тизилган намозхонларга мезбонлик қилишди.

Халқаро Қудс кунининг шукуҳли маросимида Исломий мамлакатлар, жумладан Эрон, Фаластин, Туркия, Малайзия, Ироқ, Сурия, Иордания элчилари, шунингдек шиа ва сунний диний уламолар ҳамда Россия пойтахтидаги мусулмонларнинг турли қатламлари Москванинг жомеъ масжидига ташриф буюришди.

Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳофиз Навфал маросимда фаластинликлар Эрон ҳукумати ва халқидан Фаластин масаласини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдор эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ӯтамиз: Кеча, 2021 йил 7-май, рамазон ойининг охирги жума куни  Халқаро Қудс куни эди.

Ёрлиқ