Кремль АҚШнинг Москвадаги элчихонаси кўплаб ходимларини қисқартиришга дастур берди
Кремль чоршанба куни Американинг москвадаги элчихонасига ўз ходимларининг кўпчилигини мамлакатдан чиқиб кетишига дастур берди.
Россия ҳукумати Американинг Москвадаги элчихонасига Россия фуқароларини ишга олиш ҳаққига эга эмаслигини ва ўзининг консуллик ходимларини 85 фоизга камайтиришни талаб этди.
Бунга асосан Американинг Москвадаги элчихонаси чоршанба кунидан бошлаб фақатгина "ҳаёт ва ўлим " визаларини расмийлашитириши мумкин ва америкаликлар эса ўз фарзандларининг маълумотларини рўйхатдан ўтказа олмайдилар ёки паспортини узайтира олмайдилар.
Россия президенти Владимир Путин бир неча вақт олдин Москвага қарши "дўстлик" позицияга эга бўлмаган мамлакатларнинг рўйхатини тайёрлашга дастур берганди.
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Америка дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатлар рўйхатининг биринчи ўринида тўради.
Ғарб мамлакатлари ва Россия ўртасидаги кескин дипломатик муносабатлар Чехия республикаси Россияни ушбу мамлакатдаги иккита қурол-яроқ омборида портлашда алоқадор деб билганидан кейин янада шиддат олди.