Ёқилғи камчилиги сабабли АҚШликлар ёқилғи қўйиш шохобчаларга ҳужум қилишмоқда
АҚШдаги нефтни қайта ишлаш корхоналарига уюштирилган киберҳужум ва унинг натижасида келиб чиққан ёқилғи камчилиги сабабли ушбу мамлакат аҳолиси кўплаб штатларда ёқилғи қўйиш шохобчаларида узоқ навбатни ташкил қилишмоқда.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, ёқилғи камчилиги ва етишмаслигидан хавотирга тушган АҚШликлар ёнилғи қўйиш шохобчаларига шошиб ёнилғини захиралаш учун ўз контейнерларини тўлдиришмоқда ва ёқилғи олиш учун аҳоли орасида тўқнашув ва тортишувлар юз бермоқда.
Ўтган ҳафта жума куни бир гуруҳ хакерлар томонидан АҚШдаги энг катта ёқилғи қувури бўлган "Colonial" нефт қувурига киберҳужум компанияни бутун тармоғини ёпишга мажур қилди. Қувурнинг ёпилиши шунингдек мамлакатдаги йирик аэропортларни ёқилғи етишмаслиги хавфига олиб келди.
Киберҳужум бир нечта штатларда ёқилғи қўйиш шохобчанинг ёпилишига олиб келди ва кўплаб штатлар ёқилғи етишмовчилиига дуч келди.
Корониал нефт қувурининг ёпилиши АҚШда ёқилғи нархининг ошишига ва ёзги сайёҳатга моя солишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳисоботларга биноан, АҚШда бензиннинг ўртача нархи бир галон учун 2,97 долларга етган бу 2018 йилдан бери энг юқори нарх ҳисобланади.