Ашраф Ғани: урушни давом эттириш учун ҳеч қандай баҳона қолмаган
Афғнистон президенти хорижий кучларнинг бу мамлакатдан чиқарилиши билан Толибоннинг урушни давом эттиришга ҳеч қандай сабаб қолмаслигини таъкидлади.
Ориёнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ашраф Ғани шунингдек президент саройида Қандаҳор, Пактиё ва Нангарҳор вилоятлардаги оқсоқоллар ва нуфузли одамлар билан учрашувида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши Толибонга жанг ва қотилликни тўхтатиш учун имконият эканлигини айтди.
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўз сўзларида хорижий қўшинларини Афғонистондан чиқарилиши ҳақида эълон қилингани ортидан яхши имконият яратилгани ва ҳозирда тинчлик режаси ва уни бошқариш афғонларнинг қўлида эканлигини қўшимча қилди.
Бунан ташқари у афғон оқсоқолларини Толибонга тинчлик музокарага келишлари ва ечим топишлари учун босим ўтказишга чақирди.
АҚШ бошчилигидаги хорижий қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиш шу йилнинг сентябрь ойи охирига қадар якунланиши айтилади.