Пашинян КХШТни чегара можароларига аралашишга чақирди
-
Пашинян КХШТни чегара можароларига аралашишга чақирди
Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчиси КХШТ ташкилотини Озарбойжон республикасининг таҳдидларига қарши туришга чақирди.
Арманистон Бош вазирлик идорасининг эълонига кўра, мамлакат Бош вазири вазифасини бажарувчиси Николь Пашинян КХШТнинг раҳбарлик кенгани раиси ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга йўллаган мактубида фавқулодда йиғилиш ўтказиши билан Озарбойжон республикасининг таҳдидларини олдини олишини сўради.
Айтиш жоиздирки, 1992 йил 15 май ойида қабул қилинган КХШТнинг 2 -моддасига биноан ушбу минтақавий ташкилотга аъзо давлатларга қарши таҳдидларни қайтаришга вазифадордир.
Пашинян алоҳида хатларида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларини Арманистон чегараларидаги вазият тафсилотлари билан таништирди.
Кеча ҳам Ереван давлати Озарбойжон республикаси кучлари чегараларини бузишда айблади. Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчиси Никол Пашинян Баку давлат кучлари икки мамлакат чегарасини 3 км кесиб ўтганлигини билдирди.
Озарйбойжон республикаси ва Арманистон кучлари 2020 йил 27 сентябрда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудида тўқнашдилар.
Можаро Россия воситачилиги ва 2020 йил 10-ноябрда шартнома имзоланиши билан якунланди.