Лавров: фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумларни қабул қилиш мумкин эмас
(last modified Tue, 18 May 2021 08:31:54 GMT )
май 18, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Лавров: фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумларни қабул қилиш мумкин эмас
    Лавров: фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумларни қабул қилиш мумкин эмас

Россия ТИВ раҳбари Ғазо секторидаги фуқаролик иншоотларига қилинган ҳужумларини қоралаб, Фаластин ва Исроил ўртасидаги ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Тасс ахборот агентлигининг хабар қилишича. кеча Сергей Лавров Москвада матбуот конференцияси чоғида, биз Ғазо секторидаги турар-жой биноларига қилинган ҳужумларни қоралаймиз ва Фаластин тўпроғидаги фуқаролик объектларига қилинган ҳужумлар албатта қабул қилиниш мумин эмас дея таъкидлади.

  Айни ҳолда  Фаластин ва  Исроил муаммосида зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун етарли чаақириқлар амалга оширилган деб қўшимча  қилди, Лавров.

Россия ТИВ раҳбари Москваининг Фаластин ва Исроил томонлари ўртасида,  тўғридан- тўғри музокараларга тайёргарлик кўриш учун зарур чораларни кўришга интилишини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз босқинчи сионистик режим Оқ уйдан яшил чироқ олганидан сўнг ўтган ҳафта давомида Ғазо сектори, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳили ва Қуддусга уюштирган қатор ер, ва ҳаво ҳужумларида камида  220 нафар фаластинлик шу жумладан  60 нафар бола ҳалок бўлди ва  5600 дан ортиқ одам жароҳат олди.

 

Ёрлиқ