май 19, 2021 12:19 Asia/Tashkent
  • Белоруссия Мудофаа вазирлиги: Минск ва Москва НАТОнинг ҳарбий таҳдидларига жавоб беришга тайёр
    Белоруссия Мудофаа вазирлиги: Минск ва Москва НАТОнинг ҳарбий таҳдидларига жавоб беришга тайёр

Белоруссия қуролли кучлари бош қўмондониниг ўринбосари Минск ва Москванинг НАТО таҳдидларига жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Белоруссиянинг СТВ телеканалига мамлакат қуролли кучлари штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари  Игорь Король хабар қилиб, бизнинг шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз ҳар қандай вақда мамлакатмизни ҳимоя қилишда бизга ёрдам беришга тайёр деб таъкидлади.

Белоруссиянинг катта ҳарбий амалдорларининг сўзларига кўра, Минск ва Москва чегара яқинидаги ҳар қандай янги ҳаракатларга жавоб беришга тайёрлашмоқда.

Король икки мамлакатнинг ҳаво ҳужумида мудофаа тўғрисидаги қўшма келишувига ишора қилиб, Белоруссия ва Россия ҳарбий машғулотларини ўтказмоқда. Биз бу йил ўз чегараларидаги патруллар сонини кўпайтирдик деб маълум қилди.

Олдинроқ Белоруссия ҳарбий кучлари сўнгги кунларда НАТО разветка самолётлари шу жумладан учувчисиз самолётларининг  30 дан ортиқ парвозни қайд этганини айтганди.

 

Ёрлиқ