май 07, 2024 16:39 Asia/Tashkent
  • Инаугаруцияси маросимида Владимир Путин Ғарбга мурожаат қилди
    Инаугаруцияси маросимида Владимир Путин Ғарбга мурожаат қилди

Владимир Путин Ғарб давлатларига мурожаатида, Москва ҳукумати Ғарб давлатлари билан мулоқотдан қочмаслигини таъкидлаб, стратегик барқарорлик ва хавфсизлик ҳақида диктатура орқали ва юқори лавозимдан гапириш мумкин эмас деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининнг хабар қилишича, Россия президенти бугун Кремль саройидаги расмий қасамёд маросимида  биз Ғарб давлатлари билан мулоқотдан қочмаймиз. Келажакда Россиянинг  кенгайиб боришини олдини олиш ва ёки бизни чеклаб, босим ўтказмоқчи ёки тинчлик ва ҳамкорликка эришиш йўлини тутмоқчи бўлганлари ўзларига боғлиқ ва танлов ўзларида деб эълон қилди.

Стратегик барқарорлик ва хавфсизлик ҳақида гапириш мумкин, аммо буни диктатура ва юқоридан қараш орқали амалга ошириб бўлмайди деб қўшимча қилди  Путин.

Путин шунингдек бу масалани фақат адолат доирасида ва умумий манфаатларини кўзлаш асосида ҳал қилиш мумкин деб маълум қилди.

Путин сўзларининг бошқа қисмида Россия кўп қутбли дунё ва адолатли тизими ва дунёни бошқариш жараёнига эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради деб изоҳлади.

Россия президенти ўз сўзларида, бу мамлакатни адолатли шерик сифатида кўраётган турли давлатларга дўстона муносабатларини  кенгайтиришга тайёрмиз деб қайд этди.

Ёрлиқ