Арманистон ҳукумати Озарбойжон республикаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзоламоқчи
Арманистон Бош вазири вазифасини бажурувчиси Ереван ва Боку давлати билан янги ҳамкорлик ҳужжатни имзолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Николь Пашинян Арманистон ҳукумат делегацияси йиғилишида, бу ҳужжат Арманистон, Россия ва Озарбойжон республикаси ўртасида давом этаётган 3 томонлама музокаралар давомида тузилишини таъкидлади.
Пашинян ўз сўзларида Халқаро шериклик эришган дастлабки келишувлар Арманистон манфаатларига тўлиқ мос келади. Агар Озарбойжон республикаси ушбу келишувларни биз келишган шароитларда амалга оширса, мен ушбу ҳужжатни имзолайман деб таъкидлади.
Арманистон боз вазири вазифасини бажарувчиси ҳужжат мазмуни ҳақида гапирмади.
Бу сўзлар сўнгги кунларда Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги чегара зиддиятлари кучаётган пайтга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз Ереван ва Боку давлатлари 2020 йил 27 сентябрларда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудуди учун тўқнашдилар. Ниҳоят можаро Россиянинг аралашуви билан ноябрь ойида тугади.