Россиядан Туркияга авиапарвозлар қайта тикланди
июл 22, 2016 19:55 Asia/Tashkent
Россия ва Туркия ўртасидаги авиапарвозлар 8 ойлиқ тақиқдан сўнг қайта тикланди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, 8 ой олдин Туркия қирувчи самолёти Сурия ҳудудида Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширганидан сўнг Россиядан Туркияга авиақатновлар тўхтатилган эди.
Россия авиацияси расмий баёнотига кўра, Анкара томони ўз ҳудудида Россия фуқаролари хавфсизлиги ўта юқори даражада таъминлаши ҳақида ишончнома олинганидан сўнг, Россия ҳукумати Туркия билан авиапарвозларни тиклашга қарор қилди. Эндиликда Россия ҳудудидаги барча авиакомпаниялардан Туркияга рейслар қатнови йўлга қўйилади.