Россия давлати НАТОнинг Шимолий қутбдаги ҳаво машғулотлари ҳақида огоҳлантирди
Москва давлати НАТОнинг Шимол қутбидаги ҳарбий -ҳаво машқларидан норозилигини билдириб, унинг минатқа тинчлигига жиддий таъсири ҳақда огоҳлантирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШдаги Россия дипломати, НАТО бошчилигидаги Шимолий қутбда ўтказилган машғулотини қоралаб, буни минтақадаги тинчликка қарши провакация деб аташди.
Россия дипломатининг хабар қилишича, НАТОнинг Шимолий қутбдаги ҳаво машқлари Арктика минтақасининг барқарор ва тинч ривожланишини таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларини бузиш ҳисобланади.
Россия Арктика соҳилининг 53 фоизини эгаллайди ва икки миллионга яқин аҳолиси билан Арктиканинг энг кўп аҳолига эга минаҳтақасини эгаллайди.
Бундан ташқари Россия Шимолий денгиз йўлини бошқаради.
Россия қонунларига биноан, Шимолий денгиз йўли миллий транспорт коридоридир, аммо АҚШ ушбу йўналиш транзит учун бепул халқаро бўғоздир деб иддао қилмоқда.