Европа Иттифоқининг махсус вакили Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди
(last modified Sun, 13 Jun 2021 08:32:54 GMT )
июн 13, 2021 13:32 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқининг махсус вакили Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди
    Европа Иттифоқининг махсус вакили Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди

Европа Иттифоқининг махсус вакили Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашганида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди.

 Минтақага даврий ташрифи доирасида,  Нурсултон шаҳрига борган Марказий Осиё ишлардаги  Европа Иттифоқи махсус вакили  Peter Burian  Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтор Телоберди билан мулоқот қилди.

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи вакиллари  халқаро ва минтақавий масаласини, шу жумладан Қозоғистон ва  Европа Иттифоқининг стратегик муносабатлари ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича  янги стратегия доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Коронавирусга қарши кураш учун эмлаш масаласи ҳам томонлар мулоқот Марказида жой олган мавзулардан эди.

Европа Иттифоқининг махсус вакили шунингдек, Қозоғистон президентининг халқаро алоқалар бўйича махсус вакили Ержан Қозихон билан ҳам  учрашиб савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.