Путин: мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берилди
(last modified Wed, 16 Jun 2021 05:06:18 GMT )
июн 16, 2021 10:06 Asia/Tashkent
  • Путин: мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берилди
    Путин: мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берилди

Россия президенти мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат бериладиган ҳужжатни имзолади.

Спутник сайтига кўра, РФ президенти фармони билан ушбу давлатда ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йил 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Фармонга асосан рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган мигрантлар 30 сентябргача ўзларининг мақомларини қонунийлаштириш учун Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари ёки Россияни тарк этиши мумкин.

Мигрантлар ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса 30 сентябргача мамлакатдан чиқариб юборилмайди.

Ёрлиқ