ЕХҲТ Туркияга кузатувчилар юборишга тайёрлигини эълон қилди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Туркияда давлат тўнтаришида қатнашган кишиларнинг суд муҳокамаси бўйича кузатувчиларни юборишга тайёрлигини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти демократик ва инсон ҳуқуқлари институтлари бўлимининг бошлиғи Майкл Жорж Линк бу ташкилот Туркияга кузатувчиларини жўнатишга тайёрлигини эълон қилди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти демократик ва инсон ҳуқуқлари институтлари бўлимининг бошлиғи қарашлар шаклланишига эга бўлиш учун бу судга йўл очиқ бўлиши мақсадида бу амал ишонч яратиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бу масъулининг сўзларига кўра, Туркияда инсон ҳуқуқлари конвенциясининг бир қисми тўхтатиб қўйилган ва бу мавзу хавотирлантирувчи мавзудир.