Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг ноқонуний даромадлари фош этилди
(last modified Mon, 21 Jun 2021 08:08:56 GMT )
июн 21, 2021 13:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг ноқонуний даромадлари фош этилди
    Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг ноқонуний даромадлари фош этилди

Афғонистондаги террорчи гуруҳлар ҳар йили гиёҳванд моддалар савдоси, қурол-яроқ савдоси, одам савдоси ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар орқали ноқонуний йўллар билан миллионлаб доллар даромад касб этишмоқда.

Садои афғон ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Афғонистон ТИВ раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар Туриянинг Анталия шаҳрида ўтказилган халқаро йиғилишда Афғонистон хавфсизлик вазиятига ҳам ишора қилиб, Толибондан  ташқари  Алқоида террорчи гуруҳи  мамлакатнинг 11 вилоятида мавжуд деб айтди.

Атмар шунингдек,  Афғонистоннинг шимол минтақаларида, хусусан Қундуз ва Форёб вилоятларида,  Ўзбекистон исломий ҳаракати, Шарқий Туркистон исломий ҳаракати ва бошқа айрим эктремистик гуруҳлар фаоллашган ва минтақадаги тинчликка халақит етказишмоқда деб қўшимча қилди.

Афғонистон ТИВ раҳбари шунингдек, Афғонистондаги Алқоида террорчи гуруҳи героин ва бошқа гиёҳванд моддалар савдоси била шуғулланади ва йилида миллионлаб доллар даромад олади деб аниқлик киритди.

У сўзларининг бошқа қисмида  гиёҳванд моддарлар контрабандаси, қурул контрабандаси  ва одам савдоси  Афғонистондаги Толибон ва бошқа террорчи гуруҳлларнинг асосий даромад манбалари ҳисобланади деб баён этди.

Атмарниг фикрича, халқаро террорчи гууҳларнинг Толибон билан яқин  алоқалари Афғонистон тинчлик жараёнига салбий ва бузғунчи таъсир кўрсатмоқда.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Толибоннинг АҚШ билан келишувига қарамай, Ал-қоида, Ўзбекистон исломий ҳаракати ва ИШИД каби террорчи гуруҳлар ҳали ҳам Толибон билан алоқада бўлиб келмоқда ва бу гуруҳларини элементлари биргаликда фаолият қилишмоқда деб эълон этди.

 

Ёрлиқ