Россия АҚШни " Дўст бўлмаган мамлакатлар" рўйхатида қолишини таъкидлади
(last modified Tue, 22 Jun 2021 08:23:16 GMT )
июн 22, 2021 13:23 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни \
    Россия АҚШни \" Дўст бўлмаган мамлакатлар\" рўйхатида қолишини таъкидлади

Кеча Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатида қолаётганини таъкидлади.

РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Песков, биз АҚШга нисбатан дўстона бўлмаган  мамлакатларда сифатида муносабатларимизни ўзартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз ва биз президенти Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув қарорлари ижросини кутмоқдамиз деб изоҳлаи.

Кремль наттоғи  Вашингтон Москвага қарши кўпроқ санкциялар қўллаш билан таҳдид қилаётганига ҳам тўхталиб, биз АҚШнинг Россияга қарши санкцияларидаги хабардормиз ва жавоб бериш вариантларини кўриб чиқмоқдамиз. Ўтган чоршанба куни Россия президент Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден  10 йилда биринчи марта Женевада учрашиб турли масалаларни муҳокама қилдилар.

Байденнинг президентликка эришганидан кейин Вашингтон ва Москва ўртасидаги зиддиятлар бир қатор масалаларда жумладан Москванинг АҚШ президенти сайловарига аралашишга урингани ва АҚШ ҳукумати ва хавфсизлик инфратузилмасига киберҳужумларда айбланиши ортидан кескинлашган.

 

 

Ёрлиқ