Путин: коронавирус пандемияси туфайли Россиянинг айрим ҳудудлари кризисли вазиятдадир
(last modified Tue, 22 Jun 2021 10:56:25 GMT )
июн 22, 2021 15:56 Asia/Tashkent
  • Путин: коронавирус пандемияси туфайли Россиянинг айрим ҳудудлари кризисли вазиятдадир
    Путин: коронавирус пандемияси туфайли Россиянинг айрим ҳудудлари кризисли вазиятдадир

Россия президенти бу мамлаканиннг бир қатор минтақаларида коронавирус пандемияси туфайли вазият ўта оғирлашмоқда деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин  Кремль саройида мамлакат думаси вакилларини қабул қилганида, афсуски коронавирус пандемияси ҳанузгача бартараф этилмаган ва ушбу  эпидемиядан сўнг мамлакатнинг айрим минтақаларида вазият янада жиддийлашмоқда деб таъкадлади.

 Путиннинг айтишича, мамлакатда коронавирус инқирозини бартараф этиш бўйича кўрилган баъзи чоралар чексиздир деб айтди.

Яқинда Россия президенти  мамлакат тиббиёт куни муносабати билан тиббиёт марказлари ходимларига йўлаган мурожаатида, мамлакатда коронавирусга қарши эмлашни тезлаштириш ва шу мақсадда барча тиббиёт муассасаларидан  фойдаланиш ва янада самарали кураши зарурлигига тўхталиб ўтди.

Россияда хусусан Москва шаҳрида коронавирус касаллари сонини ошиши Россия расмийларини хавотирланишига сабаб бўлган.

Сўнгги кунларда Россияда коронавирусга чалингаларининг кунлик сони 17 мингдан ошди ва бу сўнгги ойлардаги энг юқори кўрсаткичдир.