Канадада яна юзлаб болаларнинг жасадлари топилди
(last modified Thu, 24 Jun 2021 08:19:41 GMT )
июн 24, 2021 13:19 Asia/Tashkent
  • Канадада яна юзлаб болаларнинг жасадлари топилди

Канада вилоятларидан бирининг маҳаллий масъуллари эҳтимол уларниннг кўплари болалар бўлиши мумкин бўлган юзлаб янги жасадларнинг кашф этилиши ҳапқида хабар беришди.

Канаданинг провинцияларидан бирида  маҳаллий болларнинг оммавий қабри кашф этилганидан бир ой ўтмай, яна ушбу мамлакатда шу каби даҳшатли янгиликлар ҳақида хабарлар эшитилмоқда. 

Канаданинг "The National Post"  газетаси веб-сайти бугун пайшанба куни эрталаб Соскачеванда рўйхатга олинмаган юзлаб қабрлар топилгани эҳтимол уларда болалар жасадлари бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. 

29 май куни Бритиш Каламбиясидаги католик мактаб-интернати ҳудудидан  камида 215 нафар маҳаллий болалар, баъзилари уч ёшга тўлган жасадлари топилди.  

БМТ қошидаги инсон ҳуқуқларнинг экспертлари бу хабарни нашр этиш билан Канада ҳукумати ва Ватикандан зудлик билан ушбу масала юзасидан тадқиқот олиб боришни сўрадилар. 

Милодий 1883-1996 йиллар давомида мажбурий равишда ўз оилаларидан 150 минг болалар ажралди ва католик калисоси тасис этилган кунлик мадрасасига жойлаштирилди ва уларнинг асосий мақсади бу болаларни Канаданинг маҳаллий жамиятидан узоқлаштириш, ўз она тиллари ҳамда миллий анъналарининг олдини олиш шунингдек мажбурий равишда уларни таълим ва тарбия беришдан иборат эди.