июн 26, 2021 11:54 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги баъзи шаҳар ва туманлар Толибон ишғолидан озод этмоқда

Афғонистон хавфсизлик кучлари кенг қамровли амалиётларида Бағлон ва Форёб вилоятларининг айрим туманларини Толибон ишғолидан озод этдилар.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон миллий Мудофаа вазирлиги  хавфсизлик ва мудофаа кучлари айрим шаҳарларни Толибон назоратидан қайтариб олишни давом эттиришда кеча  Бағлон вилолятидаги Души ва Ҳанжон туманлари ҳамда Форёб вилоятидаги Андхуй ва Хон Чаҳорбоғ туманларини ҳам озод қилишга муваффақ бўлишди деб таъкидлади.

Афғонистон Миллий Мудофаа вазирлиги баёниясида, ҳужумлар натижасида ўнлаб Толибон  жангарилари ўлдирилган ва янада юзлаб одамлар ҳукумат кучлари қўршовида қолганлар ва бошқалар қочиб кетган деб хабар берди.

АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқиб кетиши ва афғонлараро тинчлик музокаралари тўхтаб қолиши билан Толибон гуруҳи ҳужумларни кучайтирган. Толибон гуруҳи  кўплаб туманларин ишғол этиши , ўзининг асоссиз талабаларини юклатиш жумладан ислом амирлигини барпо этиш ва маҳбусларини озод қилишга мажбур этиш орқали Ашраф Ғани ҳукуматига босим ўтказишни мақсад қилишган.

 

Ёрлиқ