Путин: НАТОнинг шарққа қараб ҳаракатлари катта Европанинг шаклланишини йўқ қилди
(last modified Sat, 26 Jun 2021 09:46:38 GMT )
июн 26, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Путин: НАТОнинг шарққа қараб ҳаракатлари катта Европанинг шаклланишини йўқ қилди
    Путин: НАТОнинг шарққа қараб ҳаракатлари катта Европанинг шаклланишини йўқ қилди

Россия президенти Европада тобора кучайиб бораётган ва ўзаро ишончсизликнинг асосий сабаби ҳарбий иттифоқларнинг шарққа силжишининг бошланиши эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин  Германия фашистларининг Шўролар иттифоқига қилган ҳужумларининг саксонинчи йиллиги муносибатида  Германиянинг Die Site газетасида умумий келажак истиқболи тўғрисида ёзган мақоласида,  80 йил олдин (1941 йил 22-июнь)  Германия национал-социалистлари бутун Европани босиб оландан сўнг, Совет Иттифоқига бостириб кирдилар деб таъкидлади.

Путин ўз мақоласида  бу совет халқи учун ватан учун урушнинг бошланиши ва мамлакатимиз тарихидаги миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва иқтисодиёт ва маданиятга катта таъсир кўрсатган қонли уруш эди деб баён этди.

Россия президенти сўзларининг бошқа қисмида,  Совет Иттифоқи ва Германия  федератив республикаси 1970  йилда констурктив ўзаро боғлиқликлари сифатида газни узоқ муддатли етказиб бериш тўғрисида келишувига қарамай, Европа давлатларининг НАТОга қўшиши, ажратувчи чизиқларда  холи қитъага эга бўлиш учун барча умидларни барбод этди деб таъкидлади.