Хитой ҳукумати Вашингтонни огоҳлантирди
(last modified Sat, 26 Jun 2021 11:07:57 GMT )
июн 26, 2021 16:07 Asia/Tashkent
  • Хитой ҳукумати Вашингтонни огоҳлантирди
    Хитой ҳукумати Вашингтонни огоҳлантирди

Хитой ҳукумати АҚШни Тайван бўғозидан Америка кемасининг ўтишига жавобан минтақани безовта қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди.

Пекиндан Эрон телерадткомпаниясининг хабар қилишича, Хитой ТИВ наттоғи  АҚШ кемасини Тайван бўғозидан ўтганини қоралаб, Вашингтон бундай ҳаракат  минтақавий хавфсизлик барқарорликка путур етказмоқда деб изоҳлади.

Жо Байден президент лавозимига келганидан бери,  АҚШ ракета эсминенци 10 мартадан кўпроқ ушбу бўғоздан ўтган.

АҚШ аксарият мамлакатлар сингари Тайван билан расмий дипломатик алоқаларга эга эмас,  аммо Тайваннинг энг муҳим халқаро қўллаб-қувватловчи ва бу оролга қурол етказиб берувчи мамлакат бўлиб қолмоқда.

Сўнгги бир йил ичида Тайван ва Пекин ўртасидаги ҳарбий зиддиятлар авж олди. Тайван бир неча бор Хитойнинг ҳаво кучларини бу мамлакатнинг ҳаво мудофаа зоннасига жойлаштирилишига норозилик билдирган.

АҚШ ўз кемасининг Тайван бўғозидан ўтиши оддий денгиз амалиёти деб иддао қилмоқда.

 

Ёрлиқ