Россия Мудофаа вазирлиги: британиялик эсминецининг ҳаракатлари шармандалик эди
Россия Мудофаа вазирлиги Британиянинг "Дифендр" эсминецининг Қора денгиздаги ҳаракатлари шармандали мағлубият ва Британия қироллик кучларининг обрусига путур етказиш деб айтди.
Эрон телерадиокомпанияининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазирлиги Пентагон ва Британия денгиз кучлари қўмондонларини ўз кемаларини Қора денгизга жўнатишда оқилона бўлишга чақириб, АҚШ Мудофаа вазирлиги Британия эсминеци Россия учун осон нишон эканлигини билади деб эълон қилди.
Бошқа томондан Россия ТИВ-и ҳам Вашингтон ва Лондон давлатларини минтақадаги можарони қўзқғатишда уринишда айблаб, икки мамлакат расмийлари ҳам Британиянинг эсминеци ҳақидаги ҳақиқатларни ўзгартириб кўрсатишмоқда деб изоҳлади.
Британия ҳарбий кемасини Қрим ярим ороли ва Қора денгиз атрофидаги Россия ҳудудий сувларига ноқонуний кириб келганидан сўнг, Россия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни АҚШ ва НАТОни Қора денгизда провакацион ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди.