АҚШда бино қулашида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди
(last modified Mon, 28 Jun 2021 05:32:21 GMT )
июн 28, 2021 10:32 Asia/Tashkent
  • АҚШда бино қулашида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди
    АҚШда бино қулашида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

АҚШ расмийларига кўра, Флорида штатидаги кўп қаватли уйнинг бир қисмини қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди.

ЭН БИ СИ Нюс телеканалининг хабар қилишича, Флорида штати Маями Бич шаҳри ҳокими ўз сўзларида шифохонада жароҳат олганлардан бирининг ўлими ва вайроналар остидан яна 3 жасадни топилиши билан бу ҳодиса қурбонлари сони 9 кишига етди деб эълон қилди.

Хабарга биноан қутқарувчилар ҳали тирик бўлиши мумкин бўлган одамларни топиш учун ўқитилган итлардан ҳамда технологиялардан  фойдаланишмоқда.

Ўтган пайшанба куни, АҚШнинг Флорида штатидаги Маями шаҳрида бино қулаши оқибатида, ҳалок бўлганлар сони 9 кишига ва бедарак юқолганлар сони эса 150 кишидан зиёддир.