Дунёдаги энг кучли ракета Ойга учирилади
АҚШ Ҳаво ва коинот ташкилоти / НАСА/ Ойга дунёдаги энг кучли ва йирик космик ракетасини учирганини маълум қилди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, дунёдаги энг кучли космик ракета бўлган НАСА янги ракетаси кеча Флорида штатидаги Кеннеди коинот марказидан учирилади ва Ойга боради.
Ўтган ўн йил ичида ишлаётган Artemis 1 космик миссияси космосда олти ҳафта давом этиши режалаштирилган.
Хабарга кўра Ойни ўрганиш бўйича Аполон космик миссиясидан 50 йил ўтди ва инсон яна бир бор ердаги энг яқин қўшнисига қайтишни истайди, шунга Марс сайёрасига сайёҳат қилиш йўли ушбу космик кема билан очилади.
Учувчисиз синовдан ўтказиладиган Орион космик капсуласи кеийнчалик Ойга қадам қўядиган астронавтлар учун хавфсиз сайёҳатни таъминлаши учун Ой орбитасига юборилади.
Ёмғир ёки бўрон бўлса, бу 98 метрлик ракета учрилмайди. Бу ракетанинг ёқилғи баки уч миллион литр водород ва суюқ кислород билан тўлдирилган.