Афғонистон Мудофаа вазирлиги: 5 шаҳар Толибон ишғолидан озод қилинди
Сўнгги бир сутка ичида Афғонистонда 5 тумани Толибон гуруҳи ишғолидан озод қилингани мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Афғонистон Миллий Мудофаа вазирлиги маълумотларида келтирилишича, давлат ҳарбий кучлари Бағлондаги Хўст, Парвондаги Шинворий, Балх вилоятидаги Кулдор ва Форёб вилоятидаги Хон Чаҳорбоғ ва Паштункот туманларини Толибон назоратидан қайтариб олишган .
Хабарларга биноан, Толибон гуруҳи икки ойдан бери Афғонистоннинг турли минтақаларида фаоллашиб бу мамлакатнинг 60 ортиқ туманлари жумладан Кобул жанубидаги Вардак вилоятиниг Чак ва Сайидобод туманларини ўз назоратига киритишди ва Ғазни шаҳри атрофида ҳам ҳаракатларини давом эттиришмоқда.
Афғонистон президенти ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ эса Толибонни мағлуб этишни Кобул давлатининг асосий ва муҳим вазифалирадн эканлигига тўхталиб Фейсбук саҳифасида фуқаролик мақсадларда самолёт ва вертолётлардан фойдаланишини тақиқланганини ёзди.
Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги уруш шиддати мамлакат халқини ташвишга солган ва шу сабабли кўп одамлар ҳукумат кучларии қўллаб қувватлашишини билдиришган.