Владимир Путин таҳдидларга қарши Тожикистонни қўллаб-қувватлашини такидлади
(last modified Tue, 06 Jul 2021 07:13:38 GMT )
июл 06, 2021 12:13 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин таҳдидларга қарши Тожикистонни қўллаб-қувватлашини такидлади

Россия президенти Владимир Путин тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан тожик-афғон чегара минтақасидаги вазъият юзасидан телефон орқали қилган сўҳбатида, таҳдидларга қарши Душанбега ёрдам беришга Москванинг тайёрлигини таъкидлади.

Путин ва Раҳмон Афғонистонда, айниқса Тожикистон билан чегарада кескинлик авж олаётгани сабабли, Тожикистон ва Афғонистондаги оғир вазъиятни муҳокама қилишди,-дея хабар қилди душанба куни Кремль матбуот хизмати. 

Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ва икки томонлама ҳамкорликлар доирасида Тожикистонга керакли ёрдамни кўрсатишини таъкидлади.

Шунингдек, Тожикистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама муносабатларни, стратегик шериклик ва бирликни мустаҳкамлаш учун ўзаро қатъиятлик ва азм-иродани таъкидладилар. 

Томонлар турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олишди. 

Сўнгги ҳафталарда Россия расмийлари Афғонистондан хорижий кучлари чиқишининг бошланиши билан Афғонистонда террористларнинг ҳаракатлар кучайиши ва Марказий Осиё мамлакатлари учун хавф-хатар туғдириши ҳақида огоҳлантиришди. 

Ёрлиқ