Россиянинг бортида 28 киши бўлган самолёти радар экранидан ғойиб бўлди
Россия манбалари бу мамлакатнинг Петропавловск-Камчацкий шаҳридан Палана посёлкасига йўловчи парвозини амалга ошираётган Ан-26 самолёти денгизга қулаганини хабар қилишди.
Россиянинг фавқулодда ҳолатлар вазирлиги, Камчатка авиация корхонаси Паланадан тўққиз километр нарида қўниш пайтидаги манёврдан олдин 251-сонли рейс билан алоқа йўқолган. Қутқарувчилар бедарак йўқолган самолётни қидириб учган.
Спутник сайтига кўра, Самолёт денгизга қулаган тахминий нуқта аниқланди
Метеорологларнинг хабар қилишича, булутли ҳудудга қарамай кўриниш нормал эди.
Маҳаллий расмийлар ўз сўзларида, барча шошилинч хизматлар утиш ҳолатида ва самолётнинг йўналишини текшириш учун жўнатилган.
Сўнгги хабарларга биноан бу ҳодисада барча йўловчилар ҳалок бўлган.