Толиблар Бодғис вилояти марказига бостириб киришди. Тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Wed, 07 Jul 2021 10:05:16 GMT )
июл 07, 2021 15:05 Asia/Tashkent
  • Толиблар Бодғис вилояти марказига бостириб киришди. Тўқнашувлар давом этмоқда
    Толиблар Бодғис вилояти марказига бостириб киришди. Тўқнашувлар давом этмоқда

Толиблар Бодғис вилояти маркази -Қалъаи Нав шаҳрига киришди ва бу шаҳарда давлат кучлари ва толиблар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толиблар Қалъаи нав шаҳрининг бир қисми ва бир нечта давлат маркзларини ишғол этдилар ва  эндиликда  Қалъаи Нав полиция бошқармаси биноси атрофидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Кеча ҳам  Бодғис вилоятининг Қодис тумани Толибон назоратига ўтганди.

Бодғис вилоятини аксарият шаҳарлари ҳозирда Толибон томонидан тасарруф этилган.

 Толибларни Қалъаи Нав шаҳрига кирганидан сўнг,  Бодғис полиция раиси ўринбосари бу шаҳар полиция хавфсизлик биринчи округи қўмондони ҳамд бир нечта ҳарбий ва халқ кўнгилли кучлари билан биргаликда Толибларга таслим бўлган.

Бодғис Афғонистондаги узоқ ва тоғли вилоятлаларидан бўлиб  6 туманга эгадир ва халқининг аксарияти ҳам деҳқонлардан иборат.