Гаити президенти террор этилди
(last modified Thu, 08 Jul 2021 06:05:23 GMT )
июл 08, 2021 11:05 Asia/Tashkent
  • аити президенти террор этилди
    аити президенти террор этилди

Гаити мамлакати президенти Жовенель Моиз ва унинг рафиқасини номаълум шахслар томонидан ўлдирилганидан сўнг Гаити ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Гаитининг 42- чи президенти Xuanel Moyes  куни кеча  оқшомида номаълум шахсларнинг қуролли ҳужумлари тнатижасида оғир жароҳат олди ва у  рафиқаси билан бу ҳужумда ҳалок бўлгани хабари тасдиқланди.

Воқеа ортидан Гаити бош вазири  Klod Jozef  куни кеча  мамлакат президентининг қароргоҳига қилинган ҳужумни тасдиқлаб мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати полиция ваа ҳукумат назорати остида эканлигини маълум қилди,

Гаити мамлакати дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири бўлиб, иқтисодий инқироз ва шиддатли тропик бўронлар оқибатида  вайронгарчилик ва ўлимларига қўшимча  равишда бир йилдан ортиқ вақт ичида кучли сиёсий можароларга дуч келган.

Гаити мамлакат фуқароларининг 60 фоиздан кўпроғи кунига 2 доллардан кам пул ишлашади.

Сўнгги хабарларга кўра, Гаити полицияси бу ҳуужмда гумон қилинган 4 кишини ўлдирилиб яна бир нечта шахсларни қўлга олан.