АҚШ президенти россиялик ҳамкасби билан суҳбатларида Россия киберҳужумларига қарши курашни таъкидлади
(last modified Sat, 10 Jul 2021 06:55:28 GMT )
июл 10, 2021 11:55 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти россиялик ҳамкасби билан суҳбатларида Россия киберҳужумларига қарши курашни таъкидлади
    АҚШ президенти россиялик ҳамкасби билан суҳбатларида Россия киберҳужумларига қарши курашни таъкидлади

АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон суҳбатларида Вашингтон Россиядан киберҳужумларга қарши курашиш учун зарур чораларни кўришини таъкидлади.

Россия ал-явм ахборот агентлигининг хабар қилишича, Оқ уй тарқатган баёнотида  кеча АҚШ президенти Жо Байден  россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Баёнотда келтирилишича,  Жо Байден телефон орқали суҳбатларида, Москвани АҚШга қаратилган киберҳужумларни тўхтатиш учун зарур чораларни кўриши зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ презилени  бундай ҳужумларга қарши туриш ва аҳолиси ва инфратузилмаларини ҳимолаш учун барча чораларни кўришини маълум қилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам  Путин ва Байден ўртасидаги телефон суҳбатларини тасдиқлаб тафсилотларини келтирмади.

Сўнгги ойларда АҚШ  бир нечта киберҳужумларга учради ва бу ҳужумларда Россияни айблашга уриниб келмоқда.

Москва эса АҚШнинг барча айбловларни рад этмоқда.

 

 

Ёрлиқ