Россия АҚШни Афғонистондаги қўшинларини МО-га ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Wed, 14 Jul 2021 06:53:37 GMT )
июл 14, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни Афғонистондаги қўшинларини МО-га ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди
    Россия АҚШни Афғонистондаги қўшинларини МО-га ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, АҚШ давлатини Афғонистондан Марказий Осиёга қўшинларини кўчириши тўғрисида оҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг  хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Сергей Рябков кечанги сўзларида, АҚШни Афғонистондаги ўз қўшинларини Марказий Осиёга кўчириши ҳақида огоҳлантирди.  Бундай ҳаракатни Россия  қилмайди ва Москванинг Вашингтонга бўлган муносабатларини янада ўгартиради деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШнинг Афғонистонни тарк этишдан кейин Марказий Осиёда ҳарбий базаларини ўрнатиш ҳаракатини минтақа хавфсизлик манфаатларига мос келмайдиганини таъкидлади.

У шунингдек,  АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбий базаларни яратишга уриниши минтақадаги хавфсизлик учун жавоб бермайди деб қўшимча қилди.

Сергей Лавров Москвада Судон ТИВ раҳбари Марям Алмаҳдий билан матбуот конференция чоғида,  КХШТнинг асосий аъзолари бўлган Россия, Тожикистон, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, ҳамда бу ташкилотнинг назоратчи аъзоси бўлган Афғонистон ва Сербистон мамлакталарида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш энг аввало бу давлатларни тасдиқланишини талаб қилади деб эълон этди.