Афғонистоннинг турли ҳудудларида жанглар давом этмоқда
(last modified Wed, 14 Jul 2021 09:58:20 GMT )
июл 14, 2021 14:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг турли ҳудудларида жанглар давом этмоқда
    Афғонистоннинг турли ҳудудларида жанглар давом этмоқда

Афғонистоннинг турли минтақаларида хусусан Ғазни ва Қандаҳор вилоятларида Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бир кечада давом этди ва ҳар икки томон айрим минтақларни ўз назоратига олишди.

Толибон гуруҳи  Қандаҳор ва Ғазни  шаҳарларига ҳужум қилиб бу икки шаҳарнинг айрим ҳудудларини ишғол этдилар ва  бу гуруҳ ва  давлат кучлари ўртасидаги тўқнашулар илгаригидек давом этмоқда.

Сўнгги хабарларга биноан,  Толибон гуруҳи Ғазни шаҳрининг  6 -чи хавфсизлик туманини эгаллаб олиб биринчи ва 5 чи туманларида олдинга силжишмоқда. Кеча  Толибон гуруҳи бу вилоятнинг  Молестон туманини ҳам эгаллаб олишди ва Ғазни вилоятти Жоғури тумани атровидаги давлат кучлари ва Толибонлар жангарилари ўртасидаги урушлар давом этмоқда.

Ғазни вилояти кенгаши раиси Насир Аҳмад Фақирий ҳам  уруш ва тўқнашувлар кўлами шаҳар марказига етган ва энди Ғазни шаҳрининг 50  фоизи ни авлт кучлари юқотгар де  изоҳлади.

Афғонистоннинг Бомиён вилоятидан келган хаарлар, бу вилоятдаги Сиғон тумани кеча Толибон томонидан ишғол этилгани ва  айрим туманларида давлат кучлари ва Толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувларни давом этишидан далолат бермоқда.

Бошқа хабарга кўра,  Афғонистон Мудофаа вазирлиги  мақсадли авиазарбалар натижасида  Толибоннинг Тахор вилоятида тайинлаган  ҳокими Мавлавий Нурридини ўлдирилганини эълон қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги наттоғи Фуод Амон ҳам  Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари махсус бир амалиёт чоғида  Бодғис вилояти маркази Қалъаи навни Толибон ишғолидан озод этдилар ва бу гуруҳ жангарлари бу шаҳар атрфига қоиб кетишди деб маълум этди.

 

Ёрлиқ