Германия ва Белгиядаги сўнгги сув тошқинлар қурбонлари сони 168 кишига етди
Германия ва Белгиядаги сўнгги сув тошқинлари 168 кишининг умрига зомин бўлди.
"Дойче вилла" ахборот сайтининг хабар қилишича, ярим асрдаги энг даҳшатли табиий офат сифатида баҳоланган Германияда юз берган сув тошқинлари оқибатида бу мамлакатнинг 141 фуқароси қурбон бўлиб, юзлаб нафар бедарак юқолган ва айрим ҳудудларида ҳалигача алоқа ўрнатилмаган.
Белгия миллий инқироз маркази ҳам бу мамлакат сел ва сув тошқинлари қурбонларини 27 киши деб эълон қилди.
Германия канслери Ангела Меркель яқинда тошқин натижасида вайрон бўлган ҳудудларга ташриф буюришни режалаштирган.
Нашр қилинган тасвирларга кўра, Германиянинг айрим минтақаларида уйларни сув босмоқда одамлар бу жойлардан эвакуация қилинмоқда.