Европадаги тошқинлар қурбонлари сони 200 кишига етди
(last modified Wed, 21 Jul 2021 10:37:28 GMT )
июл 21, 2021 15:37 Asia/Tashkent
  • Европадаги тошқинлар қурбонлари сони 200 кишига етди
    Европадаги тошқинлар қурбонлари сони 200 кишига етди

Европада тошқинларда ҳалок бўлганларнинг кўпроқ жасадларини топилиши билан бу ҳодисада қурбон бўлганлар сони 200 кишини ташкил этди.

Европанинг ғарбий ва шимолий- ғарбий минтақасидаги  тошқинлар қурбонлардан ташқари уйларга , кўприкларга, иншоотлар, алоқа ва электр тармоқларига ҳам катта зарар етказди.

Сўнгги кунларда Германия, Франция, Нидерландия, Швецария ва Белгияда кучли ёғингарчиликлар сабаб Европанинг ғарбий ва шимолий -ғарибй қисмларида кенг тошқинлар юзага келиб кўп сонли уй-манзиллар вайрон бўлди.

Фақат Германияда тошқинлар туфайли 169 киши қурбон бўлди.

Иқлим ўзгариши бўйича мутахассислар ва фаоллар Европа расмийларининг сўнги йилларда иқлим ўзгариши инқирози ва унинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиришларни эъиборсиз қолдираётанликда айблашмоқда.

Олимлар бир неча бор ҳалокатли сув тошқини ҳақида огоҳлантиришмоқда, масалан улар Европада глобал исиш туфайли тошқинлар юз бераётганини таъкидлашмоқда.