Захарова: АҚШ давлати Афғонистондаги Хавфсизлик кенгашнинг ролини унутган
(last modified Sun, 18 Jul 2021 08:26:51 GMT )
июл 18, 2021 13:26 Asia/Tashkent
  • Захарова: АҚШ давлати Афғонистондаги Хавфсизлик кенгашнинг ролини унутган
    Захарова: АҚШ давлати Афғонистондаги Хавфсизлик кенгашнинг ролини унутган

Россия ТИВ наттоғи, журналистларга берган интервьюсида, Афғонистондаги сўнгги ҳодиса-воқеаларни АҚШнинг операцияларини мантиқий якуни эмаслиги ва бу хусусда БМТ Хавфсизлик кенгаши тайинлаган масъулияти ва вазифасига таважжуҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ўз сўзларида,  АҚШнинг Афғонистондаги амалиётлари мантиқий якунланмади, чунки  БМТ Хавфсизлик кенгаши  вазифа ва миссияларини тайинлади ва бу йўлда АҚШ бошчилигидаги  халқаро коалиция ташкил этилди ва НАТОга аъзо давлатлар унда қатнашдилдар деб изоҳлади.

Захарова шунингдек  АҚШ ҳам, унинг иттифоқчилари ҳам бир марта Хавфсизлик кенгашда бўлмадилар ва  Афғонистондаги ўз ҳатти -ҳаракатлари тўғрисида ҳисобот бермади . Афсус билан айтганда  улар бу кенгаш ролини бутунлай унутиб ўзлари хохлаган тарзда амал қилишди деб қўшимча қилди.

АҚШ ва унинг Иттифоқчилари  2001 йилда терроризмга қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш баҳонасида Афғонистонга босиб киришди, Ўша пайтдан бери, Афғонистонда  хавфсизлик нафақат таъминлангани йўқ, балки терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси сезиларли даражага ўсиб кетган.

 

Ёрлиқ