Афғонистоннинг Бомиён минтақаси Толибон жангариларидан тозаланди
Афғонистондаги Бомиён вилояти ҳокими минтақанинг Толибон жангариларидан тўлиқ тозаланганини хабар қилди.
Бомиён вилояти ҳокими Тоҳир Заҳир матбуот конференция чоғида давлат мудофаа ва хавфсизлик кучлари Толибон жангариларини орқага қайтаришидан кейин вилоятниенг барча минтақа ва туманларини назоратини қўлга олишди деб эълон этди. Заҳир шунингдек мудофаа ва хавфсизлик кучлари амалиётларни олқишлаб халқни ўз уйларига қайтишларини сўради.
Толибон гуруҳи Афғонистондан АҚШ қўшинларни тўлиқ чиқарилиши ва афғонлараро тинчлик музокараларини тўхтаб қолиши ортидан Афғонистоннинг турли минтақаларига ҳужум қила бошлади ва бу мамлакатнинг катта қисимни ўз назоратига олишди.
Кеча Қатар пойтахти Доха шаҳрида афғонлараро тинчлик музокраларининг янги раунди қайта бошлади.