июл 19, 2021 12:22 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи тинчлик музокараларни тезлаштиришга келишиб олдилар
    Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи тинчлик музокараларни тезлаштиришга келишиб олдилар

Кеча Қатар пойтахти Доха шаҳрида Кобул давлати вакили ва Толибон аъзолари ўртасида Афғонистон тинлик музокараларининг янги босқичи бошланди.

Кобул давлати ва Толибон гуруҳи тарқатган баёнотида,  Афғонистонда адолатли ва барқарорлик сиёсий ечимга эришиш учун музокарарарни тезлашириш зарурлиги тўғрисида келишиб олинди, аммо оташкесим ўрнатиш тўғрисида  ҳеч нарса айтилмаган.

Томонлар баёнотига биноан, ҳар икки томон Афғонистондаги мавжуд вазиятга доимий ечим топиш учун музокараларни тезлаштиришга келишиб олишди.

Кобул давлати ва Толибон ўртасидаги музокараларнинг янги раунди шанба куни иш бошлади.

Унда 3 мавзу : оташкесим ўрнатиш, вақтинчалик давлат ташкил қилиш ва  музокара учун воситачиларни аниқлаш кўриб чиқилди.

Музокараларнинг ёпилиши маросимида  Афғонистон олий ярашиш кенгашининг раиси Абдулла Абдулла ва Толибон гуруҳининг сиёсий масалалар бўйича раиси ўринбосари Мулло Абулғани Бародар қисқача нутқ сўзлашди.

 

Ёрлиқ