Афғонистон пойтахти ракета ҳужумига учради
июл 20, 2021 10:34 Asia/Tashkent
Қурбон ҳайити билан бир вақтда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри бир неча ракеталар билан нишонга олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. бугун ракеталарнинг овози президентнинг саройи ҳам жойлашган Кобулнинг Вазир Акбархон ҳудудида ҳам эшитилди.
Ракета ҳужуми натижасида жабрланганлоар ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳозиргача бу ҳужум учун масъулиятни бирон бир гуруҳ ёки шахс ўз зимасига олмаган.
Бошқа хабарга кўра, кеча Афғонистон Мудофаа вазирлиги наттоғи, Фуод Амон бу мамлакат ҳарбий амалиётларида мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилояти Гармсир тумани Толибон назоратидан озод қилинганини эълон қилганди.
Ёрлиқ