Европа Толибоннинг Афғонистонда ҳарбий қудратни қўлга олишининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Thu, 22 Jul 2021 08:17:57 GMT )
июл 22, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Европа Толибоннинг Афғонистонда ҳарбий қудратни қўлга олишининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
    Европа Толибоннинг Афғонистонда ҳарбий қудратни қўлга олишининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Афғонистоннинг ҳарбий қудратини Толибон томонидан эгалланиши минтақа давлатлари, халқаро ҳамжамият ва худди афғонистонликлар учун қабул қилиб бўлмайдигани ва бу мамлакатни янада изолияцида қолишига сабаб бўлишини қўшимча қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Jozef Borrell  Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Тошкентга қилган сафарига тўхталиб,  Афғонистон президенти, Покистон Бош вазири, Хитой ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги сўнгги вазиятини муҳокама қилганини эслатди.

Жозеп Боррел  Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамият учун умумий мақсад ва масъулият эканлигини таъкидлаб,  Афғонистондаги хаос ва нотинчликлар минтақада гиёҳванд моддалар савдоси ва экстремистик мафкуралар, терроризм ва зўравонликларни тарқалишига сабаб бўлди ва Европадаги хавфсизлигимизга хавф туғдиради деб эълон қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масъулининг айтишича, Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан Марказий Осиё Афғонистондаги воқеаларнинг салбий таъсиридан хавотирда деб аниқлик киритди.

Боррель Афғонистон қўшнилари бу мамлакат тинчлик жараёнини қўллаб- қувватлаш ва қуролли гуруҳларни ҳимоя қилмасликда асосий рол ўйнашиши мумкин деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ