Хитой коронавирус келиб чиқиши ҳақида кенг тадқиқот олиб боришга мухолифат қилди
(last modified Fri, 23 Jul 2021 11:26:58 GMT )
июл 23, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Хитой коронавирус келиб чиқиши ҳақида кенг тадқиқот олиб боришга мухолифат қилди

Хитой ССХТнинг коронавирус келиб чиқиши бўйича тадқиқотларнинг иккинчи босқичини бошлаш учун талабига мухолифат қилди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилоти коронавирус келиб чиқишини топиш учун иккинчи босқичи лойиҳасида Ухань шаҳридаги лабораторияларидан биридан ушбу вирус чиқиши фарзияларини кўриб чиқишни мақсад қилган. 

Хитой СС вазирининг ўринбосари пекин илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди, аммо коронавируснинг асли бўйича тадқиқотни сиёсийлаштиришга мухолифдир,-деб айтди. 

Жанг И Яшинг коронавируснинг келиб чиқиши бўйича тадқиқотларнинг иккинчи босқичи биринчи босқич натижаларига асосланиши лозим,-деб қўшимча қилди. 

ССХТ бош котиби ўтган ҳафтада Хитойдан коронавирус келиб чиқиши бўйича тадқиқотлар ҳақида шаффофлик зоҳир этишини сўради. 

Тедрос Адханом коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотлар Хитойда вирус пайдо бўлганининг биринчи кунларида етарли маълумотлар ва сабаблар берилмагани боис бу тадқиқотлар мушкулотларга юзмаюз бўлган,-деб айтди. 

ССХТнинг тадқиқот гуруҳи жорий йилнинг март ойида хитойлик олимлар ҳамкорлигида Ухань шаҳрида бир ой тадқиқот олиб боришди ва тадқиқот охирида бу вирус эҳтимолан кўпшапалаклардан инсонларга ўтган деб эълон қилишди. 

Хитой Ухань лабораториясидан коронавирус чиққани ҳақидаги фарзиёни рад этди ва бир неча марта тадқиқот мавзўсини сиёсийлаштиришни монеалар яратади,-деб эълон қилди.