Афғонистон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
-
Афғонистон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Толибон гуруҳининг сўнги ҳаракатлари ва Афғонистоннинг айрим минтақаларини ишғол этгани ортидан бу мамлакат президенти АҚШлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди.
Кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШлик ҳамкасби Жо Байден билан телефон орқали суҳбатларидан кейин, Жо Байден Афғонистон хавфсизлик ва мудофа кучларини ҳимоя қилишни давом эттиришини маълум қилди деб айтди.
Ашраф Ғани чоршанба куни ҳам бу мамлакатда зўраовнликларни тўхташишга қаратилган Афғонистон давлати билан тинчлик келишувига эришишни истамайдиганини қўшимча қилди.
У шунингдек Толибоннинг тинчликка эришиш учун истаги йўқлигини такрорлаб, Қатар тинчлик келишуви доирасида Афғонистон давлати томонидан Толибнни 5 минг аъзолари қамоқхоналардан озод этилган бўлса-да, аммо бу гуруҳ ҳозиргача мантиқий музокара ўтказиш пайида эмас деб аниқлик киритди.
Дохадаги Толибон сиёсий идораси наттоғи, Суҳайл Шоҳин эса бу гуруҳ тинчлик йўлидаги ечим изламоқда ва Афғонистонда ҳамма нарсани қамраб олувчи ислом давлатини ташкил этмоқда деб баён этди.