Россия ядровий урушда армияни бошқарадиган самолётлар қуради
Россия мудофаа саноати расмийларидан бири ядровий уруш бошлаганида қуролли кучларни бошқарадиган махсус самолётларини қуршини бошлаши ҳақида хабар қилди.
РИА Новости ахборот агентлигинг хабар қилишича, ўз номини фош бўлишини истамаган, Россия мудофаа саноати расмийларидан бири, мамлакатнинг Воронеж авиация заводида ядровий уруш юз берганида ҳарбийларни бошқариш учун Ilyushin-96-400M самолётини қурилади деб таъкидлади.
Хабарга кўра, ушбу самолётлардан иккитаси қурилиб Россия Мудофаа вазирлигига етказилган ва келажакда шу мақсадда уччинчи самолётга буюртма берилиши мумкин.
Мазкур самолётни қуриш лойиҳаси "Zono-ZS" деб номланган.
Бу самолёт Россия ҳарбий самолётлари жумладан стратегик самолётларга , ҳаракатланувчи ва қўзғалмас ракета мосламалари ва атом сувости кемларага ва 6000 километр радиусда атом бомбаларни таший оладиган самолётларга буйруқларни бажара олади.