Россияда ноқонуний равишда қурол ишлаб чиқарувчи 45 шахс ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i63930-Россияда_ноқонуний_равишда_қурол_ишлаб_чиқарувчи_45_шахс_ушланди
Россия федерал хавфсизлик хизмати бу мамлакатда ноқонуний қурол ишлаб чиқарадиган 45 нафар шахсни ҳибсга олганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 27, 2021 11:16 Asia/Tashkent
  • Россияда ноқонуний равишда қурол ишлаб чиқарувчи 45 шахс ушланди
    Россияда ноқонуний равишда қурол ишлаб чиқарувчи 45 шахс ушланди

Россия федерал хавфсизлик хизмати бу мамлакатда ноқонуний қурол ишлаб чиқарадиган 45 нафар шахсни ҳибсга олганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия федерал хавфсизлик хизмати  тарқатган баёнотида,  бу ташкилот мамлакат Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси билан ҳамкорликда  Россиянинг 25 минтақасида 45 та ноқонуний қурол ишлаб  чиқарувчилар фаолиятига чек қўйганини эълон қилди.

Баёнтотда келтирилишча, бу шахслар  қурол ишлаб чиқраишдан ташқари бир қанча ов  қуролларни ҳам уруш қуроларга айланиришган ва улардан юзлаб қурол-яроқлар ва ўн минглаб турдаги ўқ-дориларни мусодара иқлинди.

Хабарга биноан  хавфсизлик агентлари чора-тадбирлари натижасида 32 та ноқонуний қурол ишлаб чиқариш марказлари аниқланиб ёпилган.

Россияда қуролни назорат қилиш бўйича қоидалар шу ойдан бошлаб кучайтирилган ва мамлакатнинг янги қонуни асосида  қуролни контрабанда этувчиларга нисбатан қаттиқроқ жазолар тайинланан.