Лукашенко: Белоррусига таҳдид солинганида Россиядан қўшинлари юборишни сўрайман
Кеча Белоруссия президенти агар Минск давлатига таҳдлид солинса, Беоруссия Россиядан қўшинлар юборишини сўрайди деб айтди.
Белоруссия президенти Александр Лукашенко Спутник ахборот агентлиги билан суҳбатида, Белорус Россия билан иттифоқ давлати хавфсизлигини таъминлаш учун ўз ҳудудларида Россия ҳарбий кучларини жойлаштиришга атйёрдир деб айтди. Белоруссия президенти шунингдек ҳозирги вақтда, Белоруссия ҳудудида Россия ҳарбий кучларини жойлаштиришга эҳтиёж йўқ, чунки Минск давлат армияси кучли ва бирлашгадир деб изоҳади.
Лукашенко ўз сўзларида, Белоруссиянинг турли минтақаларида жойлаштирилган қўшинларни ҳисобга олмаганда, Минск исталган вактда 500 минг кишини қуролантириш имконига эга бўлганига тўхталиб,агар бу кучлар етарли бўлмаса, Россия қуролли кучлари Белоруссияга юборилади деб таъкидлади.
Яқинда Россия президенти виртуал шаклда бўлиб ўтган Россия ва Белорус минтақалар раҳбарларининг 8 чи саммитида, Москва давлати Белоруссияга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттириши кераклигини таъкидлади.