Туркияда худкушлик террорчилик амалиёти зарарсизлантирилди
Туркия жануби -шарқида содир этилиши мӯлжалланган худкуш террорчилик амалиёти зарарсизлантирилди ва полиция бўлимидан бир неча метр нарида худкуш террорчи отиб ўлдирилди.
Эрон Радиотелевидения агентлиги хабарига кўра, Мардин вилояти Насибин шаҳридаги полиция қароргоҳида портловчи камарини портлатмоқчи бўлган худкуш террорчи полиция томонидан аниқланган ва худкушлик амалиётини ўтказишдан олдин отиб ўлдирилган.
Туркия Ички ишлар вазирлиги муваффақиятсиз терактни тасдиқлаб қуйидагича баёнот билан чиқди: "Бу шахснинг (Сурия фуқароси) камарида 2,5 килограмм портловчи модда бор эди, у Насиб полиция бўлимининг терроризмга қарши кучлари томонидан зарарсизлантирилди".
Туркия Ички ишлар вазирлиги баёнотида худкуш террорчи қайси террорчилик гуруҳи аъзоси эканлиги ҳақида батафсил маълумот берилмаган.