Пентагон афғон кучларини қўллаб -қувватлашини иддао қилмоқда
(last modified Tue, 10 Aug 2021 05:46:32 GMT )
август 10, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • Пентагон афғон кучларини қўллаб -қувватлашини иддао қилмоқда

Толибон кучларининг Афғонистонда жадал суръатларда олдинга силжишига муносабат билдирган АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили  Вашингтон Афғонистон ҳукумат  кучларини қўллаб -қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, афғон кучлари Толибонга қарши туриш учун зарур қудратга эга эканлигини айтди.

Неw Yorк Times хабарига кўра, душанба куни маҳаллий вақт билан Pentagon матбуот котиби Жон Кирби журналистларга Афғонистонда хавфсизлик ҳолати аниқ ёмонлашаётганини ва охирги 72 соат ичида Афғонистоннинг бешта вилоят маркази Толибон қўлига ўтганини айтган.Вашингтон Афғонистон ҳукумат кучларини қўллаб -қувватлашда давом этишини айтган АҚШ расмийси, бизнинг эътиборимиз шу ой охиригача Афғонистондан кучларимизни олиб чиқишни якунлашга қаратилган, дея таъкидлади.АҚШнинг Толибонга ҳаво ҳужумлари 31 -августдан кейин ҳам давом этадими -йўқми деган саволга, Кирби бу санадан кейинги вақт ҳақида тахмин қилмаганини айтди.Сўнгги бир неча ҳафта мобайнида Толибон кучлари Афғонистоннинг турли ҳудудларида кенг кўламли юришни давом эттирди ва оғир жанглардан сўнг бир неча муҳим ҳудудларни ўз назоратига олди.

Қўшма Штатлар Афғонистондаги 20 йиллик омадсиз ҳарбий иштироки давомида Толибонни бостиришга муваффақ бӯлмади ва терроризм, уруш, зўравонлик, беқарорлик ва ишончсизлик, ўн минглаб одамларнинг ўлдирилишидан бошқа ҳеч қандай натижага эришолмади.