Арманистон мудофаа вазири Озарбайжон республикасини огоҳлантирди
(last modified Tue, 10 Aug 2021 13:03:42 GMT )
август 10, 2021 18:03 Asia/Tashkent
  • Арманистон мудофаа вазири Озарбайжон республикасини огоҳлантирди

Арманистон Мудофаа вазири агар икки давлат ўртасидаги чегара низолари тинч йўл билан ҳал қилинмаса, Озарбайжон Республикасига қарши ҳарбий вариантдан фойдаланишни, мумкин деб ҳисоблади.

 "Гарчи Арманистон ҳукуматининг мақсади чегарадаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш бўлса -да, лекин бизнинг сабр-тоқатимиз  чексиз эмас" деди Вагаршак Арутюнян. Арманистон мудофаа вазири, шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тузилиши Арманистоннинг Боку-Ереван можаросини ҳал қилиш ишига аралашиш ҳақидаги талабига мос келмаганидан афсусда.

Станислав Засьнинг Арманистонга ташрифи Озарбайжон Республикаси кучлари бир неча ойдан буён икки мамлакат чегарасидаги Арманистон ҳудудлари томон олдинга силжий бошлаган ҳамда Боку ва Ереван ўртасидаги ҳудудий баҳслар  жавобсиз қолаётган пайтга тўғри келади.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.

Ёрлиқ